Қозоғистон билан Ўзбекистонда электр берила бошланди

Қозоғистоннинг электр энергияси етказиб берувчи KEGOC компанияси электр таъминоти аста секинлик билан берилаётганини айтди. Компания маълумотларига кўра, Олмаота ва Олмаота вилояти электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.

Ўз баёнотида компания Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, электр таъминотидаги узилишга Марказий Осиё энергетика ҳалқасида содир бўлган авария сабаб бўлган.

25-январ куни тушда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр ўчди.

Тошкентда метро ишламай қолди, мобил алоқа узилиб қолди. Умуман олганда, Ўзбекистондаги барча аэропортлар фаолияти тўхтаб қолган.

Қозоғистоннинг Олмаота, Жамбил ва Туркистон вилоятларида электр ёруғи ўчди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги носозлик Қозоғистон энергетика тизимида эканлигини айтса, Қозоғистон томони авария Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан содир этилганини айтди. Аввалроқ Қирғизистон расмийлари авария мамлакатда содир бўлмаганини маълум қилган эди.

Мутахассисларнинг айтишича, Марказий Осиёнинг энергетика инфратузилмаси эскирган. Деярли барча электр стансиялари совет даврида қурилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургдаги ёнғин оқибатида ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди, яна 4 ўзбекистонлик шифохонага ётқизилди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йил 15 сентябрь куни соат 00:40да Санкт-Петербург шаҳри Невский тумани Глухоозерск кўчаси 11-уйдаги ...

“обод қишлоқ”  бўладими барбод

Президент ташаббуси билан Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида амалга оширилган ободончилик ишлари хайрли тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги барча қишлоқларни ...

«нархоз» қандай қилиб осиёнинг энг яхши университети бўлиб қолди?

Олий таълим вазирлиги Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, жаҳоннинг нуфузли университетлари, жумладан АҚШнинг Бостон, Стенфорд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400