Пентагон 8000 дан ортиқ аскари тайёр турганини билдирди

Пентагоннинг маълумот котиби Жон Кирби Украина атрофидаги вазиятдан сўнг 8500 га яқин америкалик аскар юқори таёргарликка келтирилганини маълум қилди.

У  агар НАТО ўзининг Тезкор ҳаракат қилиш кучларини фаоллаштирса, АҚШ қўшинлари альянсга аъзо давлатларга жойлашишини айтмоқда.

НАТО ўз кучларини тайёрлаётгани, Шарқий Европага қўшимча вертолётлар ва ҳарбий кемалар жўнатаётганини бунгача маълум қилган.

АҚШ президенти Жо Байден 24-январда Европадаги ҳамкорлари билан Украина атрофидаги вазиятни онлайн муҳокама қилди. Байденнинг айтишича, Ғарб давлатлари Россиянинг агрессиясига қарши биргаликда туришини маълум қилган.

Европа Иттифоқига табиий газнинг 40 фоизини Россия етказиб бераётган бир пайтда, Москва мана шундан фойдаланиб ҳамкорларнинг ўртасида келишмовчиликни қўзғатиши  мумкинлигидан Вашингтон хавотирланиб келмоқда.

Ўтган йилнинг кузидан бери Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим оммавий ахборот воситалари Москва қўшни давлат билан чегарада 100 мингга яқин аскар тўплаётгани ҳақида хабар тарқатган.

Аввал Москва АҚШ ва НАТОга ўз талаблари билан тузилган шартнома лойиҳасини тақдим этган. “НАТО шарқ томон кенгаймаслиги, Россия чегараси яқинида ракеталарни жойлаштирмаслиги, 1997-йилги чегарадан ташқарида ҳеч қандай машқлар ёки разведка операциялари ўтказмаслиги керак”, деган шартлар мавжуд.

АҚШ расмийлари Россиянинг баъзи талабларини бажариб бўлмайди, қолганлари бўйича музокаралар олиб бориш мумкинлигини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон хитойга расмий нота топширди

Хитойдаги этник қозоқларнинг ҳукуматдан жабр чекаётгани ӯз тасдиғини топди. Бундан хабардор бӯлган Қозоғистон ҳукумати Хитойга расмий нота топширди. Бу ҳақида Қозоғистон ...

Талабанинг ўзбекистон президентига мурожаати: “менинг диний ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклаб беринг!”

Диний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга; ...

Аюқа

Аюқа Хон АЮҚА (1647 — 1724) — қалмиқлар  хони.  Ҳокимият  тепасига 1672 йили  келиб  Волга  бўйларидаги  барча  қалмиқларни  бирлаштирган  ва  ўз  мулкини  анча  ...