Андижон вилоятидаги барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти тикланган

Энергетика вазирлиги республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

  1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 70%, Хонабод 100%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд.
  3. Бухоро вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  4. Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
  6. Навоий вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  7. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 70% электр таъминоти мавжуд;
  8. Самарқанд вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70%, Шеробод тумани 15%, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманлари 10%, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5% электр таъминоти мавжуд;
  10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100%, Янгиер 100%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 100%, Сайхунобод тумани 60%, Гулистон тумани 100%, Мирзаобод тумани 100%, Ховос тумани 100%, Оқолтин тумани 100%, Сардоба тумани 100%, Сирдарё туманида 40% электр таъминоти мавжуд;
  11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 95%, Зангиота тумани 40%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Қуйи Чирчиқ 50%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Чиноз 70%, Янгийўл туманида 5% электр таъминоти мавжуд;
  12. Фарғона вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  14. Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ватан ичра ватанларим…

Дунёда Ватандек муқаддас макон йўқ. Ўз юртини севган инсон унинг тоғлари-ю боғларини, саҳросию тиканзорларини бирдек севади, кўзига тўтиё этади. Алихонтўра Соғуний, Ватан ...

Ўзбекистонда муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари оивдан текширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ...

“президент келиши муносабати билан бизни кўча тозалашга ҳайдашди”

  "Мен Бекобод шаҳар 10- ДММТМда тарбиячи лавозимида ишлайман. Ҳурматли президентимизнинг Бекободга келишлари муносабати билан бизни, яъни педагогларни тозалаш ишларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400