Кечаги электр энергиясининг узилишига нима сабаб бўлди?

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги электр энергиясининг узилишида Хитой ва россиялик криптовалюта ишлаб чиқарувчилари айбдор бўлиши мумкин. Бу ҳақда иқтисод фанлари номзоди, молиявий таҳлилчи Михаил Беляев маълум қилди.

Россиялик иқтисодчининг фикрича, энергетика тизимини ишдан чиқариш учун фавқулодда нимадир юз бериши керак. Бунинг сабаби шундаки, кундалик ҳаётда, масалан, электрочойнакни бир вақтнинг ўзида ёқсангиз, жиддий кескинликлар юзага келмайди. Саноат корхоналарининг ишлаши туфайли ҳам бўлиши мумкин эмас.

“Хитойда криптовалюта ишлаб чиқариш тақиқланганда, майнерлар (криптовалюта ишлаб чиқарувчилар) Қозоғистонга кўчиб ўтди. Криптовалюта ишлаб чиқариш учун жуда катта миқдордаги электр энергиясини талаб қилинади. Тахминан икки кун аввал Қозоғистон криптовалюта ишлаб чиқарилиши туфайли электр энергиясига муҳтожлиги хабар қилинган эди. “Россия Марказий банки криптовалюта ишлаб чиқаришни ҳам тақиқлашини эълон қилганидан сўнг, россиялик майнерлар ҳам Қозоғистонга кўчиб ўтди, бу эса Қозоғистон энергетика тизимини таранглаштирган бўлиши мумкин”, – деди Беляев.

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари, шунингдек, майнерлар февраль ойигача электр таъминотидан узилгани ҳақида ҳам хабар беришди. Бу энергия тизимида барқарорликни таъминлаш муаммоси билан боғлиқ.

Бироқ Қозоғистон электр тармоқлари компанияси («KEGOC») 25-январь куни содир бўлган энергия қулашига майнерлар сабабчи бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

 

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...

“ўзингга ўт қўйсанг ҳам ҳеч нарса ололмайсан!”

ПУЛИНИ БАНККА ЎҒИРЛАТГАН ПЕНСИОНЕРГА БОШ ПРОКУРАТУРАДА ЭШИКНИ КЎРСАТИБ ЮБОРИШДИ Тошкентда икки ҳафтадан бери Ўзбекистон президентиШавкат Мирзиёевнинг қатъий баёнотлари ...