НАТО аъзолари Украинага ёрдам беришга тайёр эмас

Ҳозирда НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Украинага катта ҳарбий контингент юборишга тайёр эмас. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон парламент йиғилишида маълум қилди.

“Украинада юзага чиқаётган вазиятда НАТО қўшин юбора оладими?” деган саволга жавоб бераётиб Жонсон: «Айни дамда айтишим керакки, НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Россиянинг “тажовузкорлиги”га қарши туриш учун Украинага катта ҳарбий контингент юборишга тайёр эмас”, — деб маълум қилди.

Киев ва Ғарб сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегараси яқинида кучайиб бораётган “тажовузкор ҳаракатлари”дан хавотир билдирган. Россия бу айбловларни рад этиб, ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини маълум қилган. “Россия агрессияси” ҳақидаги иддаолар Россия чегаралари яқинида кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона бўлмоқда дея қўшимча қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яманда январь ойида 234 киши ўлдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, январь ойида Яманда 234 киши ўлдирилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ...

Шодиевнинг лондондаги қизи қандай бизнес юритади?

Ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қизи ўзининг янги бизнес ғояси билан британ матбуоти назарига тушди. (more…)

70 ёшли шаҳбоз шариф покистоннинг янги бош вазири бўлди

Покистоннинг янги бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлди. Унинг номзоди якшанба куни мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган эди. Парламентдаги овоз беришда Шаҳбоз Шарифни 342 ...