Европа Украинадан дипломатларини олиб чиқиб кетмоқда

Британия Россия босиб олиш таҳдиди туфайли дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларини Украинадан олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Дипломатларнинг ярми ва уларнинг оилалари яқин орада Киевни тарк этиши кутилмоқда. Британия консуллиги одатдагидек ишини давом эттиради.

Австралия ҳукумати ҳам ўз дипломатларининг оилаларини ватанига қайтармоқда ва ўз фуқароларига Украинани тарк этишга ва минтақага туристлик саёҳатларини режалаштирмасликни тавсия қилаётганини The Sydney Morning Herald сайти ёзмоқда.

Европа Иттифоқи ўз фуқароларини Украинадан олиб чиқиб кетишни режалаштирмаяпти ва дипломат Жозеп Боррелл буни “драматизация қилмаслик” кераклигини айтди.

“Музокаралар давом этмоқда. Шунинг учун биз Украинани тарк этмаслигимиз керак деб ўйламайман ”, деди у.

Германиянинг ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқаролари ва дипломатларнинг оилаларига, агар хоҳласалар, Украинани тарк этишларига рухсат беришини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Водий аҳолиси яна электрдаги узилишлардан норози бўлмоқда. бу ҳолатга табиий газ танқислиги сабабми?

Мана қиш фаслининг охирги ўн кунлигидамиз. Бу йилги совуқ ойлар давомида водийнинг уч вилоятида аҳоли кундалик эҳтиёжи учун энг долзарб бўлган электр таъминотида ижобий ...

Онангни қози хафа қилса, ёхуд қонун ҳимоячисининг ўзи қонунни бузса…

2018 йилнинг 6-апрель жума куни ҳамма қатори мен ҳам рўзғор ташвишида ўзимга тегишли машинада оилам билан бирга туманимизда бўладиган машҳур жума бозорига бориш мақсадида ...

Сўз эркинлигида ливанчалик эмасмизми?

Ливанда суратга олинган "Капернаум" фильмини кўпчилик кўрган бўлиши керак. Яхши ишланган, урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида реал кино. Биз фильм ҳақида ёзмаймиз. Ундаги бир ...