Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлашди, миномёт ва гранаталардан фойдаланилмоқда

Бугун, 27-январ куни соат 17:00 дан 18:30 гача Тожикистон чегарачилари Боткен туманидаги Боткен-Исфана йўлининг Тўрт-кўча қисмини тўсиб қўйишди. Соат 19:30 да қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлашди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати хабар бермоқда.

Чегара хизматининг Боткен вилояти бошқармаси бошлиғи Қиялбек Тўлонбоев ва Боткен чегара отряди командири Рустам Миршокиров музокаралар олиб боришмоқда.

 

Бироқ соат 19:35 атрофида Тожикистон томони Боткен вилоятининг Чир-Дўбў ҳудудида ўт очгани вазиятни янада оғирлаштирди. Қирғизистон ва Тожикистон Тўрт-Кўча ва Чир-Дўбў ҳудудларида жанг қилмоқда, тожик томони миномёт ва гранаталардан фойдаланаётгани айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“чиқиш визасини беришмаяпти, 4 ойдан бери паспортсиз юрибман” (видео)

  Самарқанд шаҳридан келган видео 0:00:12 0:00:00/0:00:12 ▶ Бевосита линк "Мен ОВИР масаласи бўйича мурожаат қилмоқчиман. Муаммони қандай ҳал қилишни билмяпман. ...

Марғилондаги ёнғин оқибатида 1000га яқин одамнинг тирикчилиги, моли ёниб кул бўлди

8 июндан 9 июнга ўтар кечаси соат 02:10 ларда Марғилон шаҳар, Пичоқчи МФЙ, Хиёбон кўчаси, 174А-уйда жойлашган «Марғилон умумий улгуржи савдо» МЧЖга қарашли улгуржи ва чакана ...

Алматовнинг қайтиши. мхх кучсизландими?

Зокиржон Алматов (ўнгдан учинчи) Ислом Каримов қабри бошида ИИВда собиқ вазир Зокиржон Алматов учун янги лавозим жорий қилинди. 68 ёшли Алматов ИИВ раҳбарига маслаҳатчи этиб ...