Қирғизистон билан Тожикистон чегарада ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди

Қирғизистон билан Тожикистон чегарада ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олганини 28 январь куни соат 04:10 Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

Маҳкаманинг маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятларининг раҳбарлари бошчилигидаги расмий делегациялар ўртасидаги музокаралар натижасида бир қатор қарорлар қабул қилинган.

Улар: ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, чегарага жалб қилинган қўшимча кучларни ва ҳарбий воситаларни олиб чиқиб кетиш, Боткен-Исфана автомобил йўлини тўлиқ очиш, чегарада қўшма патрул фаолиятини ташкил этиш.

Чегара хизмати маълумотларига кўра, икки давлат делегациялари можаро бошланган Тўрт-Кўчага ташриф буюрган. Маълум қилинишича, ҳозирда Боткен-Исфана йўлида транспорт ҳаракати эркин юрмоқда.

27 январь куни Боткенда, қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча ҳудудида тожикистонликлар йўлни тўсиб қўйишга уринган ва музокаралардан сўнг вазият тинчланган. Бироқ орадан кўп ўтмай тожиклар томонидан бошқа ҳудудда – Чир-Тепада ўқ отилганини, Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди.

Қирғизистон буни тожик чегарачиларининг атайлаб уюштирган провокацияси деб атайди. Тожикистон томони Қирғизистонни айблайди.

Қирғизистон томондан етти киши жароҳатланган. Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистон томондан 17 киши жароҳатланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Концерт томошаси бедарвоза эмас

Андижонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева ҳамда хонанда Ойхон Эшонхоновалар иштирокидаги концерт солиқчилар назоратига олинди. Натижада 30 миллион сўм ...

Андижонлик она ўз фарзандини уриб ўлдирди

  2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч ...

159-модда билан айбланаётганларнинг навбатдаги суди бўлиб ўтди

Суратда Б. Абдуллаев ва Х. Насриддинов 2 апрель 2018 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда, конституцион ...