Покистонда айирмачиларнинг ҳужуми оқибатида ўн нафар аскар ҳалок бўлди

Покистон ҳарбийлари Белужистон вилоятида айирмачиларнинг ҳужуми оқибатида ўн нафар аскарини йўқотганини маълум қилди.

Расмийларнинг айтишича, жангарилар Кеч туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган. У ердаги отишмада аскарлар ҳалок бўлган. Ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган. Хабарда айтилишича, ҳужум 26-январга ўтар кечаси содир бўлган. Исёнчилардан уч нафари қўлга олинган, қолганларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Айирмачи  ҳисобланган “Балужистон озодлик фронти” ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳаракат матбуот хизмати улардан бири ўлдирилганини тасдиқлаб, “17 нафар полициячини ўлдирганини” маълум қилди.

Покистон расмийларига кўра, 20-январь куни мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор шаҳридаги бозорда содир этилган портлашда икки киши ҳалок бўлган, камида 20 киши жароҳатланган. Ҳужум учун масъулиятни “Балуж миллий армияси” (БМА) ўз зиммасига олган.

Балужистон вилоятида айирмачилар бир неча гуруҳ тузишган. Афғонистон ва Эрон билан чегарадош минтақадаги балуж исёнчилари узоқ вақтдан бери Покистондан мустақил бўлишга ҳаракат қилиб келади. Минтақада портлашлар ва диний тўқнашувлар тез-тез бўлиб туради. 2004 йилдаги тўқнашувлар  минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Интернетда йпх инспекторлари янги формаси пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим Telegram каналларида ЙПХ инспекторларининг янги формаси сурати пайдо бўлди. Zed News Telegram канали маъмурларининг хабар беришича, бугун, 16 март ...

“тадбиркорни ҳимоя қилиб, балиқларни қирилиб кетишдан асрайлик”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил  8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали ...

Бино cотилмоқда. таҳририят журналистлари энди кўчада қоладими?

Тўрт ёки беш кундан буён журналистлар бир-бири билан кўришиб қолса бир мавзу ҳақида албатта гапирилади: «Эшитдингизми, биномиз сотувга қўйилибди? Энди қаерга борарканмиз? ...