Ўзбекистонда нон ва ёқилғи нархи кескин қимматлади

Марказий Осиёда 25-январь куни электр энергияси узилиши ортидан Ўзбекистонда нон ва ёқилғи нархи кескин ошган. Бу ҳақда Central Asia янгиликлар сайти хабар берди.

Чойхона, новвойхона ва дўконларда газ узилиб, ҳаммаси кўмир ва ўтинга ўтишга мажбур бўлган. Газнинг етишмаслиги новвойларнинг кўмирга ўтишига сабаб бўлди, бу эса нон нархини қимматлашига олиб келди. Андижон бозорида 2000 сўмлик  нон ҳозир 3500 сўмдан сотилмоқда. Катта ноннинг нархи 15 000 сўмни ташкил қилади.

Ҳукумат расмийлари электр таъминотидаги узилишнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермай келмоқда. Маҳаллий аҳоли ва ишбилармонлар эса электр таъминотидаги узилишнинг иқтисодий оқибатларини ҳис қилаётгани айтишмоқда.

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида метан қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган, такси ҳайдовчиларининг аҳволи оғир. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар туфайли шаҳар таксиларини, вилоятлараро йўловчиларни ташиш ва етказиш хизматлари нархининг 20 фоизга, айрим жойларда эса 50 фоизгача ошишига олиб келган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 27-январь куни соат 16:00 да бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилди. Бироқ ҳозирда Ўзбекистоннинг катта қисми, хусусан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси газсиз қолмоқда.

25-январь куни Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда йирик электр таъминотида узилиш юз берди. Бу транзит линиясининг ҳаддан ташқари юкланиши билан боғлиқ бўлганини,  Қозоғистоннинг KEGOC оператори матбуот хизмати маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳоли чироқни қандай тежасин, ўзи шундоқ ҳам кам берилаётган бўлса?!

Қиш мавсуми яқинлашиши билан аҳолини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчиларни чироғи тез-тез ўча бошлайди. Эсларингда бўлса, кузда xabar.uz да "Ўзбекэнерго" раҳабари ёлғончими ...

“украиналик амалдорлар forbes рейтингига кирмаяжак” (порошенко)

Порошенко Forbes журнали муқовасида (2013 апрель) Украина президенти Пётр Порошенко Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизматининг энергетик хавфсизлик бўйича йиғилишидаги чиқишида ...

Муҳожир нидоси: россияга ишёқмаслар борадими?

Баъзи одамларнинг гапларини ўқиб қоламан. Россияга енгил пул топиш илинжида, ишёқмаслар боради, ўзимизда ишлаб ҳам пул топса бўлади-деган гапларни эшитиб, ич-ичимдан ғалати ...