Тўқтўғул ГЭСидаги сув ҳажми 9 миллиард куб метргача камайди

Буган, 31-январда Қирғизистоннинг Тўқтўғул сув омборидаги сув ҳажми 9 миллиард 61 миллион куб метрни ташкил этди, деб хабар қилди Қирғизистон “Электр стансиялари” компанияси матбуот хизмати.  

Маълумотга кўра сув оқиб келиши секундига 132 кубометрни ташкил қилса, оқиб чиқиб кетаётган сув ҳажми эса 600 кубометрни ташкил этмоқда.

2021-йилнинг апрель ойида Тўқтўғулдаги сув сатҳи кескин пасайиб, 8,5 миллиард куб метрга етгача етган, бу хавфли кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, Тўқтўғул сув омбори Марказий Осиёдаги энг йирик сув омборлардан биридир. Сув омбордан оқиб чиққан сув асосан Норин дарёсига қуйилиб, сўнгра Сирдарёга қўшилиб кетади. Ушбу дарёлар суви Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг экин майдонларини суғоришда ишлатилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сувчи маҳалласида сув йўқ!”

  "Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўламан. Сувчилар маҳалласида яшайман. Онам, касал жигарлари сабабли, оғир иш қила олмайдилар. Мен эса ҳомиладорман. Бизда сув ...

Африкада 20 миллиондан ортиқ одам сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлади

ЮНИСЕФ Африкадаги 20 миллиондан ортиқ одам кейинги олти ой ичида сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлишини эълон қилди. ЮНИСЕФнинг Шарқий ва Жанубий Африкадаги минтақавий директори ...

“қувур чала ётқизилгани учун ичимлик суви бошқа жойларга етиб бормайди”

  "Сувни асраш ҳақида ҳамма жойларда гапиришадию, аммо амалда бунга амал қилишмайди. Суратларда кўраётганингиздек, Хоразм вилояти Гурлан туманида сув учун қувур ...