Афғонистонда университетлар қайта очилди

Афғонистон олий таълим вазири Абдул Боқий Ҳаққоний Афғонистон университетларида дарслар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, иссиқ минтақалардаги талабаларга 2022-йилнинг 2-февралидан, совуқ минтақадаги талабаларга эса 26-февралдан бошлаб дарсга қайтишга рухсат берилади. Янги семестр олдидан ҳар бир университетда мусобақалар ўтказилади. Бироқ, қизларнинг дарсларга киришига рухсат бериладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги университет ва мактабларда дарслар 2021-йилнинг август ойи охирида толиблар мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгач, тўхтаб қолган эди. Бошланғич синфлар сентабрь ойининг ўрталарида очилган, бироқ фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчилар дарсларга қатнашиши мумкин эди. Толибон қизларга ўқишга рухсат берилишини, бироқ бунинг учун мактабларда алоҳида дарслар ўтказилиши кераклигини айтишган.

Толибон 15 август куни Афғонистонда ҳокимиятини қўлга олди. Ҳукуматнинг катта қисми ва олий давлат аппарати мамлакатни тарк этди. Ҳаракат вакиллари халқаро ҳамжамиятни барча манфаатдор томонлар билан тинч ва конструктив муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканликларига ишонтиришган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“университет қабул комиссияси шунчалик лоқайдми ёки савиясизми?”

  "Қарши давлат университетига ҳужжат топширган эдик. ДТМ (имтиҳонга кириш варақаси - таҳр.) олиш учун борганимизда, “Қарши туманидан оласизлар”, дейишди. 30 июл куни ...

Деновдан дардлар: ўқитувчи ердан чиққанми? (видео)

  Биз устоз-мураббийларни турфа сўзлар билан мақташга одатланганмиз. Шарафли касб деймиз, қалбимиз меъморлари деймиз, сиз доимо ардоқдасиз, дея мавриди келганда кўкларга ...

Ўзбекистондаги мактабларда синфлардаги ўқувчилар сони 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400