Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик намойишига чиқди

Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик акциясига чиқиб, ойлик-маошини ўз вақтида тўланишини, пенсия масаласини ҳал этилишини ва ҳибсдаги ҳамкасбларини озод қилинишини талаб қилишди.

31-январь куни ўқитувчилар Теҳрондаги парламент биноси ва бошқа шаҳарлардаги таълим бўлимлари олдида норозилик намойиши ўтказди. Аввалроқ улар икки кун мактабда ишламай норозилик акциясини ўтказган эди.

Ўтган ойда Эрон парламенти бир неча кун давом этган норозилик намойишларидан сўнг ўқитувчиларнинг маошларини оширишга рози бўлган эди.

Сўнгги ҳафталарда маърифатпарварлар бир неча бор митинг ўтказдилар. Хавфсизлик кучлари айрим намойишчиларни ҳибсга олди. 31-январдаги намойишда ҳам камида беш киши ҳибсга олинган. АҚШ санкциялари туфайли Эрондаги инфляция мисли кўрилмаган даражада кўтарилди.

Эрондаги инсон ҳуқуқларини сақланишини назорат қилаётган Нью-Йоркда жойлашган марказ  ўтган ойда маълум қилганидек, Теҳрон ўқитувчилар ҳуқуқлари учун курашаётган ўнлаб фаолларни “сохта айбловлар” билан қамоққа ташлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров: «украинадаги фуқароларнинг ўлими учун ғарб жавобгар»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донбасс ва Украинанинг бошқа минтақаларида тинч аҳолининг ўлими учун Ғарб жавобгар эканлигини айтди. Вьетнам пойтахти Ханойда хизмат ...

Зафар ҳошимов: «наҳотки, депутатлармиз ҳали ҳам тадбиркорни мажбурлаб, унга яхшилик қиляпмиз деб ишонишади?»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар кун тартибига киритилган бир қатор қонун ...

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...