Ўзбекистон Афғонистонга яна электр энергиясини экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда   Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 январь куни Марказий Осиё электр тизимидаги йирик авария рўй бергани туфайли Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берадиган электр энергияси узилиб қолгани маълум бўлган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг хабарига кўра, «экспорт ва импорт амалиётлари имзоланган шартномаларга мувофиқ, блэкаут оқибатлари бартараф этилганидан кейиноқ кунлик режа меъёрида тикланган».

Январь бошида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва DABS Тошкентда 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт⋅с электр энергияси етказиб беришни кўзда тутган битимни имзолаган. Шартноманинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.

Маълумки, 25 январь куни Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб вилоятларида электр таъминотида катта узилиш юз берди, бунинг натижасида метро, светофорлар, шунингдек, дўкон ва муассасалар фаолияти тўхтатилди.

Ўзбекистонда 25 январь куни бошланган энергоинқироз ортидан электр энергия, ичимлик суви ва иссиқ сув ҳамда газ таъминотидаги узилишлар 28 январь кунига келиб тўлиқ қайта тикланган. Мамлакатда ёқилғи ва нон нархи кескин қимматлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда эркакнинг куйган ҳолдаги жасади топилди

15 май куни Яккасарой туманида жойлашган уйда ёнғин содир бўлган. Ҳодиса натижасида бир киши вафот этган. Ёнғин Заки Валиди кўчасида жойлашган 34-уйда содир бўлган. Ёнғинни ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...

Қоғозда бошқа, ҳаётда бошқа нарх-наво

Мамлакатимизда товуқ боқиш кенг кӯламда тарғибот қилинган 2017 йилда товуқ тухуми ва товуқ гӯшти барқарор нархда бӯла олмади. (more…)