Толибон ҳаракати Душанбе билан Бишкекни тинчлик учун мулоқот қилишга чақирди

Афғонистон раҳбарлигидаги Толибон ҳаракатининг Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик можаросида ҳалок бўлганидан “афсусланганини” билдириб, томонларни “муаммони мулоқот орқали ҳал қилишга” чақирди.

Бу ҳақдаги маълумот “Толибон” ҳаракатининг расмий сайтида 31-январь куни эълон қилинган.

24 январ куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки тожикистонлик ҳалок бўлган, ўнга яқини яраланган. Қирғизистонда эса 13 киши жароҳатланган. Жанжални бошлаганлик ҳақида ҳар икки томон бир-бирини айблаб келмоқда.

Тожикистон билан Қирғизистонда Толибон экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилган. Бироқ Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиқов бир неча бор Афғонистонга бориб, Толибон расмийлари билан учрашган.

Ўтган йилнинг 15 августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон ҳаракатини ҳеч бир давлат тан олмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кетмонов кетди, иноятов келди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори ...

Тошкентда ихтиёр абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди. Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий ...

Польшада ўзбекистон фуқароси икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йтҳ содир этишда айбланмоқда

22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқаролари А.М. ва Ж.Ж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки ...