Хитой пойтахтида қишки Олимпия машъаласининг эстафетаси бошланди. Машъала эстафетасини расмий равишда Давлат кенгашининг биринчи ўринбосари Хан Чжен очди.
Маросим Пекин шимолидаги Олимпия боғида бошланди. Глобал пандемия туфайли эстафета йўналиши ва давомийлиги сезиларли даражада қисқарди. Коронавирус инфексиясининг олдини олиш мақсадида томошабинлар эстафетада қатнашмайди. Бундан ташқари, машъалани одамлар гавжум кўча ва ҳудудлардан узоқроқда олиб юриш режалаштирилган.
Маросим 2-4 февраль кунлари Пекин, Яньцзин ва Чжанцзякоу шаҳарларида бўлиб ўтади.
Эстафета 12 босқичдан иборат бўлиб, машъалани 14 ёшдан 86 ёшгача бўлган жами 1200 нафар машъалачи олиб юришда иштирок этади. Шунингдек, тарихда биринчи марта одамлардан ташқари, роботлар ҳам машъалани олиб юришади.