Назарбоев ҳайкалини қулатган толдиқўрғонликни иссиқ дазмол билан азоблашди

Толдиқўрғон шаҳрида яшовчи 37 ёшли, беш фарзанднинг отаси Азамат Батирбаев митингда иштирок этганидан сўнг шафқатсизларча қийноққа солинди, деб хабар беради “Ulysmedia.kz” сайти.

Қатор манбаларга кўра, Азамат бошқа намойишчилар билан бирга 5 январь куни Толдиқўрғондаги Нурсултон Назарбоев ҳайкалини вайрон қилишда иштирок этган.

Бу инсон ҳибсга олинганидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан калтакланган ва қийноққа солингани айтилади. Азамат Батирбаевнинг танасига  кизитилган дазмол босилган.

Адвокат Бауржан Азановнинг сўзларига кўра, Азамат тергов изоляторида бир ҳафтадан ортиқ сақланмоқда. Унинг тақдири нима бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Қозоғистон Президенти Қ.Тўқаев “Хабар” телеканалига берган интервьюсида январь воқеаларидан кейин ИИВ томонидан ҳибсга олинганларнинг қийноқларга солингани ҳақидаги саволга жавоб берган эди. Шу билан бирга, президент ортиқча суиистеъмолликлар ҳақида гапириб, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилмаслигини айтган эди.

“Ҳаддан ташқари муболаға ишлар бор. Безориларни ҳам, айбдорларни ҳам топиш керак. Мен полициянинг ҳаракатини оқламайман. Сизни ишонтириб айтаманки, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилмайди”, деди Қ.Тўқаев.

Аввалроқ адвокат Абзал Куспан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бўлаётган қийноқлар бўйича 12 та жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Помпео: уйғур миллатининг бирлигига путур етказилаётгани ҳақида бонг уришда давом этамиз

АҚШ Хитойда «инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши» мавзусини кўтариб чиқишда давом этади, деб маълум қилди Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео. «Уйғур миллатининг ...

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни қонунийлаштириш бўйича акция якунланишига 2 кун қолди

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 2 кун муддат қолди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот ...

Қозоғистон ва ўзбекистон чегарасида юк машиналаридан иборат 6 километрлик навбат пайдо бўлди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қарийб олти километр узунликдаги юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Қозоғистоннинг «КТК» телеканалига кўра, ҳайдовчилар божхона ...