Владимир Кличко Украина армияси сафига қўшилди

Бокс бўйича собиқ чемпион Владимир Кличко Киев мудофаа бригадасига захирадаги аскар сифатида рўйхатга турди. У ҳозирги шароитда ватанни ҳимоя қилиш бурчи эканлигини айтди.

“Мамлакатим геосиёсий қийинчиликларга дуч келаётганини кўриб, бу ерга келмасдан иложим йўқ эди. Шунинг учун мен шаҳар ва мамлакат мудофаа бригадасига қўшилдим ”, деди Кличко 2-февраль куни.

Владимирнинг акаси, Киев мэри Виталий Кличко ҳам уни қўллаб-қувватлаб, шундай бўлса ҳам Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Россия Украина билан чегарасида 100 000 дан ортиқ аскар ва техникани тўплаётган бир пайтда, Москва қўшни давлатга ҳужум қилишни режалаштирмоқда, деган хавотирлар кучаймоқда. Кремл Украинага бостириб кириш ниятидалиги ҳақидаги айбловларни рад этади, бироқ қўшинларини олиб чиқиш учун Ғарбдан “хавфсизлик кафолати”ни талаб қилмоқда.

Москва “Украина НАТОга қўшилмайди, Россия чегараси яқинида ҳарбий тизимлар ўрнатилмайди, блок кучлари Шарқий Европадан узоқлаштирилади” деган шартларни қўйган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг 20 йиллик омбудсмани ишдан бўшатилди

15 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ...

Прокурор ўринбосари машинада пиёдани уриб юборди. у вафот этди

2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ...

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400