«Толибон» Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини маълум қилди

Толибон ҳукумати Афғонистондаги радикал гуруҳлар Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзди.

“Қатор оммавий ахборот воситалари Россия расмийларига таяниб, Қозоғистондаги тартибсизликларда баъзи афғонлар ҳам иштирок этганини маълум қилишди. Биз бундай айбловларни қатъиян рад этамиз. Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл қўймайди ва бунга далил ҳам йўқ”, – дейди у.

Шунингдек “Толибон” ҳаракати аввал “Қозоғистон муаммоларини тинч йўл билан оқилона ҳал этиш”га чақирганини эслатиб, Афғонистон бошқа давлатлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларда Марказий Осиё, жумладан Афғонистон ва Яқин Шарқдан келган хорижлик террорчилар иштирок этганини айтган эди.

Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат истеъфога чиқди. Бироқ норозилик намойишлари тўхтамай, оқибатда тартибсизликка, кейин эса Олмаота шаҳрини талон-тарож қилинишига олиб келди. Мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, президент Тўқаевнинг илтимосига кўра КХШТ ўз тарихида биринчи марта Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини киритди. 13-январь куни президент мамлакатнинг аксарият ҳудудларида аксилтеррор операцияси якунланганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ...

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, ...