31-январь куни соат 22:00да Ўзбекистоннинг “Кинотеатр” телеканали тақдим этган “Боунти” фильми беҳаё суратда намойиш этилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда мутахассислар томонидан текширув ўтказилиб, экспертиза тайинланган.
Текширувдан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятга ҳуқуқий баҳо беради.
Боунти — 1984 йилда режиссёр Рожер Дональдсон томонидан суратга олинган фильм. Фильм денгиздаги саргузашт ҳақида ҳикоя қилади. Сюжет реал воқеалар ва Ричард Хьюнинг “Капитан Блай ва жаноб Кристиан” романига асосланган. Бош ролларда Мел Гибсон, Энтони Хопкинс ва Эдвард Фокс иштирок этган.