100 мингдан ортиқ одам Грознийдаги ака-ука гейларни ҳимоя қилишда АҚШдан ёрдам сўради

Ўтган йили Нижний Новгородда ўғирланиб, Грознийга олиб кетилган икки чечен ака-ука Салеҳ Магамадов ва Исмаил Исаевларни ҳимоя қилиб, 100 мингдан ортиқ одам онлайн петицияни имзолади.

idelreal.org сайтига кўра, дунёнинг турли бурчакларидан имзо қўйган одамлар Грозний қамоқхонасида сақланаётган 20 ёшли ака-ука Салеҳ Магамадов ва 18 ёшли Исмаил Исаевни озод қилиш учун АҚШни жаҳон дипломатиясидан фойдаланишга чақирган.

Ака-ука Салеҳ Магамадов ва Исмаил Исаевлар 2020 йилда Чеченистондан қочиб кетишган. Қодиров номидаги Потпульд гвардия полкининг казармаси ер тўласида калтаклангани айтилди. “Новая газета”нинг ёзишича, ёш йигитлардан бири гей, иккинчиси эса трансгендерлик даврини бошидан кечирмоқда.

Чеченистонда ҳибсга олинган ёшлар Жиноят кодексининг 208-моддаси 2-қисми (“Ноқонуний қуролли кучларда қатнашиш”) билан айбланиб, улар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 22-декабрь куни суднинг Чеченистондаги ишини қайтариб олишдан бош тортганига жавобан ака-ука тергов изоляторида очлик эълон қилгани хабар қилинган. Аввалроқ улар тергов изолятори ходимлари билан оператив ходимлари томонидан қийноққа солингани ҳақида гапирган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким тўраларни деб минглаб банк ходимлари кўчаларда сарсон, уйма-уй юришипти

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда "Ҳар бир оила-тадбиркор" давлат дастури юзасидан пресс-конференция ўтказилмоқда. Муштарийларимиздан бири бизга мазкур дастур бўйича ...

Петербургда меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув: икки киши яраланди

Санкт-Петербургнинг Виборг туманида кетаётган қурилишлардан бирида 26 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маҳаллий журналистларга кўра, икки ...

Ҳиндистонликлар ўзбекистонда фильм ва клиплар олади

"Ўзбеккино" агентлиги Ҳиндистоннинг "3rd Rock multimedia" продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди. (more…)