Олимлар Эверест чўққисидаги музликлар эриб бораётганини аниқлашди

Олимлар иқлимнинг ўзгариши Эверест чўққисидаги музликларни эритиб бораётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Би-Би-Си»  ахборот агентлиги ёзмоқда.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2000 йил аввалги  музлик 1990 йилдан бери аста-секин емирилиб, ҳозир бутунлай йўқ бўлиб кетган.

Музликларнинг эриши ўтмишда кенг ўрганилган бўлса-да, иқлим ўзгариши дунёнинг энг баланд чўққиси бўлмиш Эверест музликларига таъсир этиши ҳисобга олинмаган. Шу муносабат билан 10 нафар олимлардан иборат экспедиция гуруҳи тепадаги музликларни ўрганиш учун иккита метеорологик станция ташкил этиб, 32 фут (тахминан 10 метр) муз ядросидан намуналар олишган.

Ҳимолой тоғларидаги музликлар миллионлаб одамларни сув билан таъминлайди ва минглаб гектарларни суғоради. Агар улар эриб кетса, дунёнинг учдан бир қисми қурғоқчиликдан қирилиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, алпинистлар муаммоларга дуч келиб, бу эса келажакда экспедицияларни амалга оширишни қийинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бир гуруҳ француз тадқиқотчилари дунёдаги музликлар тез эримоқда деган хулосага келишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мамаризо нурмуратов банклардан валюта сотиб олишда кузатилаётган чекловларга изоҳ берди

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги тижорат банкларида нақд валюта сотувига чекловлар қўйилиши банклар ташкилий ишни тўғри йўлга қўя ...

Гуайдо трамп билан гаплашганини айтди

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Америка президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда CNNга асосланиб “Кун.уз нашри маълум қилмоқда. ...

Қирғизистон ва тожикистон аъзо бўлган кхшт қозоғистонга қўшин юборади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Қозоғистонга қўшин юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири, КХШТ кенгашининг амалдаги раиси Никол Пашинян маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400