Мадагаскар оролида тропик тўфон оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Мадагаскар оролида “Бацирай” тўфони 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 50 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.

Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишмоқда. Довул оролда сув тошқинини келтириб чиқарди. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 235 километрга етди. Натижада электр узатиш линиялари узилиб, инфратузилма вайрон бўлган. Баъзи шаҳарларда биноларнинг 95 фоизи вайрон бўлган.

Қутқарувчилар 150 мингга яқин одамни ҳавсиз жойга эвакуация қилишди. Эвакуация қилинганлар мактаб ва черковларга жойлаштирилмоқда. Метеорология хизмати циклон заифлашганига қарамай, айрим ҳудудлар ҳануз хавф остида қолаётганини айтади.

Мадагаскар ҳукумати айни дамда халқаро ташкилотлардан гуманитар ёрдам сўрамоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек нашрларининг адади кескин турда камайиб кетди

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан кун кечираётган марказий нашрлар адади кескин камайиб кетган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистонда ҳукумат томонидан чоп этилаётган газета ...

Зеленский: мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим!

“Мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим”, — деди Украина президенти Владимир Зеленский. "Йигирма ёшга тўлмаган ёш болалар ўлмоқда. Биз уларнинг ...

Тожикистонда энди қабр тошлари ҳам… тартибга солинади

Тожикистон Дин қӯмитаси қабртошларни ӯрнатиш тартиби ва тошларнинг ўлчамларини (узуни, эни) белгилаб берувчи қарор қабул қилди. Олдинроқ мазкур қӯмита аза маросимларини ва ...