Исроил компанияси мутахассислари 3D -принтери ёрдамида гўшт тайёрлашни бошлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у табиий гўштдан фарқ қилмайди.
Янги ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш кўргазмаси Лондонда бўлиб ўтди. Унда моҳир ошпазлар, ресторан эгалари билан таомлар танқидчилари иштирок этишди. Таркибларнинг аниқ рўйхати ҳали ҳам сир бўлмоқда. Бир килограмм сунъий гўшт тахминан 34 доллар туради. Британиядан ташқари, гўштни ишлаб чиқариш тез орада Нидерландияда ҳам очилмоқчи. Йилига 5 минг тонна экогўшт етиштириш режалаштирилмоқда.
Жордан Склер, бош-ошпаз:
– Бу сунъий гўшт ҳақиқий гўштдан фарқ қилмайди. Ажойиб ўхшашлик! Аммо кабоб сифатида қовурилганда фарқи сезилади. Чунки бу тез қовурилади ва пиширилади.