Беҳзод Юсупов Қарши туманига ҳоким бўлди

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, Юсупов Беҳзод Фахриддинович Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Беҳзод Юсупов 1980 йил Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти ҳамда Тошкент давлат юридик институти магстратудасида ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Беҳзод Юсупов аввал Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими, Мақсуда Мустафоева ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Ўзбекистон Ҳукумати қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ...

Жаҳон банки водийлик тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, Бу ҳақда банк ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400