Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko газетаси ёзмоқда.

44 ёшли Мукандамаге Домитиланинг онаси у туғилгандан бир йил ўтиб вафот этганини айтади. Бир неча йил ўтгач, у отасидан айрилади. Шунинг учун оиланинг қариндошлари эр-хотиннинг фарзандларини тарбиялаш масъулиятини бўлишиб олади. Шундай қилиб, у акаси билан икки томонга айрилиб кетади. Аёлнинг асраб олган оила унга акаси борлигини айтишган бўлса-да, синглиси уни излашга интилмаган.

Орадан кўп йиллар ўтиб у уй хизматкори бўлиб ишлайди. Кунлардан бирида ишдан кейин у пойтахтда бир одамни учратиб қолиб, танишади. Ёшлар тил топишиб, тез орада севишиб қолишади. Кейин улар бирга яшашади ва турмуш қуришади. Бу вақт ичида эр-хотин учта фарзандни дунёга келтиради.

Бир куни қариндошидан келган хабар бахтли оиланинг никоҳини бузади. Домитила билан унинг куёви қориндош ака-сингиллар экани маълум бўлади. Бу даҳшатли янгилик африкалик аёлнинг ҳаётига салбий таъсир қилади. У уйга қамалиб, ташқарига чиқмайди. Сув олишга ҳам бормайди.

Домитилланинг сўзларига кўра, одамлар унинг болаларини масхара қилишиб, ака-сингилнинг болалари эканини юзига солишган. Шунинг учун у акаси бўлган эрини ташлаб кетишга қарор қилади.

Ўшандан бери беш йил ўтган. Эркак бирор маротаба собиқ севгилиси ва болалари билан боғланиб, алоқа қилмаган.

Африкалик бу аёл қурилиши тугалланмаган уйда яшайди, унинг икки фарзанди касалликдан азият чекади. Домитила уйини қуришга, болаларини даволаш учун меҳрибон одамлардан ёрдам сўрайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

44 ёшили фуқаро қувасой устахонасида бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлиб вафот этган

2019 йил 14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри Гулистон МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун ...

Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо ...

Йил бошидан бери россияни 4 миллион киши тарк этди

2022-йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) ...