Африкада 20 миллиондан ортиқ одам сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлади

ЮНИСЕФ Африкадаги 20 миллиондан ортиқ одам кейинги олти ой ичида сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлишини эълон қилди.

ЮНИСЕФнинг Шарқий ва Жанубий Африкадаги минтақавий директори Муҳаммад Малик Фолл журналистларга Эритрея, Эфиопия, Кения ва Сомалида гуманитар инқироз кучайиб бораётганини маълум қилди.

“Кейинги олти ой ичида Эритрея, Эфиопия, Кения ва Сомалидаги 20 миллиондан ортиқ одам шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлади”, деди Фолл.

Унинг сўзларига кўра, минтақада сўнгги 40 йилдан буён такрорланмаган ушбу вазият қурғоқчилик ва озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди, одамлар сувга, озиқ-овқатга муҳтожликдан, ундан келиб чиқадиган эпидемиядан сақланиш учун кўчиб кетмоқда. Шунингдек уй ҳайвонлари нобуд бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Эритрея, Эфиопия, Кения ва Сомалидаги қурғоқчилик 5,5 миллион болани очликка дучор қилганини айтган Фол:  «Агар келгуси уч ой ичида ёмғир ёғмаса, бу рақам икки баробарга ортади», — деб қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон томони чегарада навбатлар кескин қисқарганини тушунтириб берди (видео)

8 ноябр кунги маълумотга қараганда, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтиш пунктида атиги 40 га яқин юк машинаси қолди. Сўнги кунларда НЎПда навбатлар кескин камайди, ...

Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ ...

Тожикистон беш ёшли қизчани ўлдирган шахсга шавфқатсиз жазо берилишини талаб қилди

Серпухово шаҳрида беш ёшли Хувайдо Тиллозоданинг шафқатсизларча ўлдирилиши Тожикистонда ҳаддан ташқари ғазаб ва нафратга сабаб бўлди, дея баёнот берди Тожикистон ташқи ишлар ...