Лукашенко: Марказий Осиёнинг учта давлати яна Россия таркибига қўшилади

Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларус билан иттифоққа қўшилади дея ишонч билдирди. Бу ҳақда у россиялик журналист Владимир Соловёвга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Лукашенко Россия-Беларус иттифоқчилик муносабатларига оид саволларга жавоб берар экан, яқин йилларда собиқ иттифоқ таркибидаги баъзи республикалар иттифоққа қўшилишларини айтди.

“Биласизми, Беларус аллақачон бу иттифоқда. Ўйлайманки, бу Қозоғистон учун яхши сабоқ бўлди (январдаги намойишлар – таҳр.). Агар кейинги 15 йил ҳақида сўрасангиз, ишончим комилки, Украина ҳам қўшилади… Агар биз хато қилмасак”, – дея қўшимча қилди у.

Лукашенконинг айтишича, бирлашиш жараёнига бошқа давлатлар ҳам қўшилади.

“Арманистоннинг борадиган жойи йўқ. Улар кимдир бировларга керак деб ўйлайсизларми? Улар буни аллақачон кўришган. Озарбайжон бу таркибдан чиқарилди. Чунки биз жуда кўп хатога йўл қўйдик ва Туркия жуда қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон биринчи навбатда иқтисодий эҳтиёжлар туфайли қўшилади деб ўйламан”, — деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...

Россия 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг россиялик дипломатларни чиқариб юборишига жавобан 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумот ...