Қозоғистон бу йил қурол ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя киритади

Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ўз сайтида 2022-йилда бир қатор мудофаа ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бу йил Қозоғистон заводларида кўпроқ қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарилади. Хусусан, Олмаотадаги “№405 самолётни таъмирлаш” заводида МИ-171Ш вертолётларини, «Остонадаги Қозоғистон авиация ишлаб чиқариш» корхонаси Airbus самолётларига хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш, Петропавлдаги “Оғир техникаларни ишлаб чиқариш” заводи чегарани қўриқлаш учун керакли ҳарбий техникани ишлаб чиқаришни, шунингдек, «Тыныс», «Алма МҮ», «Милитарм» корхоналари радиация ва кимёвий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, «Семей инжиниринг»  компанияси зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқарса, Steelmanufacturing компанияси эса автоматнинг ўқ-дориларни ишлаб чиқаради. «Қазақстан Парамаунт инжиниринг» компаниясидан «Барыс 8х8» танкаси, «Тыныс»  заводида эса Калашников автоматларинининг 12-русуми  ва 15-русуми ишлаб чиқарилади.

Қозоғистон хавфсизлик кучларининг ҳарбийларини замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш асосий бурчимиздир дейилади вазирлик баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алаш ўрда

АЛАШ  ЎРДА — қозоқ  халқининг  миллий озодлик, мустақиллик учун курашига раҳбарлик қилган миллий партияси  ва мухтор ҳукумати (1917 йил апрель— 1920  йил март). 1917 йил 27 ...

Нурсултон назарбоевнинг 3 қизидан 9 набираси бор

Назарбоев набиралари билан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг набиралари кимлар деган саволлар табиийки кўпчиликни қизиқтиради. Президентнинг уч нафар қизидан ...

«астана» футбол клуби «нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш ...