Эрон янги баллистик ракетасини намойиш қилди

Эрон жаҳоннинг қудратли мамлакатлари билан ядровий музокараларнинг якуний босқичига ўтаётиб, «Хайбершекен» (Хайберди майдалагичи) сифатида танилган қуруқликдан қуруқликка 1450 километр масофани босиб ўтадиган янги баллистик ракетасини намойиш қилди.

Эрон давлат телевидениеси маълумотларига кўра, «Хайбершекен»  номли янги узоқ масофага отилувчи баллистик ракета Бош штаб раиси генерал-майор Муҳаммад Бакири ва Инқилобчи гвардиясининг ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Али Ҳожизоданинг ракета базасига ташрифи чоғида тақдим этилди.

Янги баллистик ракета кучли ёқилғи ва юқори маневр билан 1450 километр масофагача учиши таъкидланди.

Балистик ракеталар дастури ҳақида АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари билан муаммоларга дуч келаётган, Теҳрон маъмурияти ракеталар дастурини муҳокама қилмаслигини эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожиклар россияда уч йилгача ишлаши мумкин

  Россия президенти Владимир Путин Тожикистондан келганлар Россияда ишлаш учун бир эмас, уч йилга рухсатнома олиши ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда, Кремль матбуот ...

Ўзбекистон банкларида доллар айирбошлаш курси 9 000 сўмга яқинлашди

9 августдан  тижорат банкларида долларни олиш – 8840 сўм, сотиш  8900 сўмни ташкил қилмоқда. АҚШ долларининг янги қиймати белгиланган банклар рўйхати: Ипотека банк: олиш - ...

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...