Франциядаги пул ишлаб чиқарувчи заводда даҳшатли ёнғин содир бўлди

Франциянинг Шамальер  шаҳридаги банкноталар фабрикасида даҳшатли ёнғин содир бўлди.

Интернетда жойлаштирилган кадрларда Марказий банкнинг пул ишлаб чиқарувчи заводида содир бўлган даҳшатли ёнғин кўрсатилган. Ёнғин завод лабораториясида чиққани ҳақида хабар қилинган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ 34 киши енгил тан жароҳати олиб, яқин атрофдаги Клермон-Ферран касалхонасига етказилган. Фабрикада 387 нафар фабрика ишчиси бўлиб, улар воқеа жойидан эвакуация қилинган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини камайтирди. Ёнғинни ўчиришга 60 нафар ўт ўчирувчи ва 24 та махсус техника жалб қилинган.

Завод директори Пьер-Ив Буассинонинг айтишича, ёнғин ишлаб чиқаришга таъсир қилган.

“Бу, албатта, ишлаб чиқаришга таъсир қилади, лекин бахтмизга ишлаб чиқариш воситаларига таъсир қилмади. Тегишли чора-тадбирлар туфайли биз ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлдик, чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди”, деди у.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган, расмийлар воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб борилаётганини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шамальер заводи Европа Иттифоқи банкнотларининг бешдан бир қисмини ишлаб чиқаради. Ҳар йили 2,5 миллиардга яқин банкнотлар чоп этилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ойлиги оширилади

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. ...

Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди

Лутфиддин Абдуллаев Яккабоғ тумани ҳокими лавозимида иш бошлади. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. Бугун, 19 май ...

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 829-сонли қарори билан 2017 йил ҳосили учун қўлда терилган пахтага тўлов ва пахта хом ашёси харид нархлари бўйича янги тариф ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400