Тожикистонда афғон қочқинлари учун лагерь қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун махсус лагер ташкил этилади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати маълум қилди.

Афғонистондан қочиб ўтганлар лагерга жойлаштирилади. Яқин келажакда халқаро ҳамжамият кўмагида бир нечта лагерлар барпо этилиши маълум қилинди. Тожикистонда шу кунгача афғон қочқинларига лагер қуриш учун  70 гектар ер ажратилган.

Толибон Кобулда ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин Тожикистонга кириб келаётган қочқинлар сони ортган. Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда ушбу давлатда 15 мингга яқин афғон қочқинлари мавжуд. Аввалроқ”Хьюман Райтс Вотч” Афғонистонга қўшни давлатларни Толибон таъқибидан қочган афғонларни қўллаб-қувватлашга чақирган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрика марат: қирғизистондаги сайлов тақдирини маъмурий ресурс ҳал қилди

Президент сайловининг натижаси ҳақида Вашингтондаги миллий мудофаа университетининг профессори Эрика Марат "Озодлик"нинг қирғиз хизмати билан суҳбатлашди. (more…)

Москвада ўзбекистон ва қирғизистонликлар иштирокидаги муштлашувда уч киши пичоқланди

Россия пойтахтининг Текстилшчики туманида янги йилга ўтар кечаси ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Бу ҳақда хабар қилган ...

Ўсмирлар учун юк ташиш меъёрлари

Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш - яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим. Фото:Озодлик Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат ...