Украина Россияни 48 соат ичида фавқулотда учрашишга чақирди

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди. Аввалроқ, 11 февраль оқшомида Украина Москвадан мамлакат яқинидаги ҳарбий ҳаракатларга изоҳ беришни талаб қилган эди. Кулеба Вена ҳужжатининг 16.1.2-бандига асосланиб, Россиядан 48 соат ичида жавоб беришни сўраган.

“Россия Вена ҳужжатига мувофиқ саволга жавоб бермади. Биз кейинги қадамни қўймоқчи эдик. Украина Россия Федерацияси ва бошқа иштирокчи давлатларни 48 соат ичида Россия қўшинлари чегара ҳудудларига яқинлашишини муҳокама қилишга чақирамиз”, – деди вазир. Твиттердаги саҳифасида.

Сўнгги бир неча ойлардан буён АҚШ ва Европа давлатлари Москвани вазиятни кескинлаштирганликда айблаб, чегарадан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган эди.

Россия қўшинлари ўз ҳудудида фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳаракат қилганини айтган.

Дмитрий Песков Москва босқичма-босқич Украина ҳарбийларини ўрганаётгани ва бу мамлакатини безовта қилаётганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Испаниядаги ўрмонлар ёнмоқда

Испанияда 43 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг таъсири билан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида охирги уч кунда 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари билан курашилмоқда. Фуқаролик ...

Ўзбекистонда партиялар туссиз, бир-бирига ўхшаш бюрократик идоралар бўлиб қолган

Анча йиллар олдин, бакалаврни битиргандан кейинги илк йилларда бошим айланиб “Миллий тикланиш” партиясига иш қидириб бориб қолгандим. Бир кунлик амалиётдан сўнг мени марказий ...

Албанлар

АЛБАНЛАР (ўзларини шкиптар деб атайдилар) — Албания Республикасининг асосий халқи. Умумий сони 6,1 млн. (1992). Албанияда 3,250 млн. киши, Югославияда (1,985 млн. киши), ...