Австралияда коала йўқолиб кетиш хавфи остидаги жонивор деб эълон қилинди

Австралиянинг 3 та ҳудудида коала йўқолиб кетиш хавфи остида турган жониворлар рўйхатига киритилди.

Сабаби турли зарарланишлар натижасида сўнгги йилларда уларнинг сони сезиларли даражада камайди. Қурилиш ишлари туфайли яшаш жойлари қисқармоқда. Иқлим ўзгариши ҳам вазиятни янада оғирлаштирди. Мисол учун, 2019-2020 йилларда ҳалокатли ўрмон ёнғинлари натижасида 60 мингдан ортиқ коала нобуд бўлди. Агар қўшимча чоралар кўрилмаса, бу ҳайвонлар 2050 йилга келиб янги Жанубий Уэльс штатида мутлоқ йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Сьюзан Ли, Австралия Атроф-муҳитини муҳофаза қилиш вазири:

– Иқлимнинг ўзгариши коалаларнинг камайишига сезиларли таъсир кўрсатди. Иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли 2-3 йил аввал содир бўлган ҳалокатли ўрмон ёнғинларидан кейин кўплаб ҳайвонлар нобуд бўлди. Баъзи ҳудудларда коалаларнинг ярми хламидия билан касалланган. Ҳозирда бу борада изланишлар олиб борилмоқда. Ушбу жониворнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш учун маблағ ажратилиши кўриб чиқилмоқда.  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистондаги портлашдан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота ...

“қувур чала ётқизилгани учун ичимлик суви бошқа жойларга етиб бормайди”

  "Сувни асраш ҳақида ҳамма жойларда гапиришадию, аммо амалда бунга амал қилишмайди. Суратларда кўраётганингиздек, Хоразм вилояти Гурлан туманида сув учун қувур ...

Бмт: дунёда 2 миллиарддан ортиқ инсон ичимлик сув таъминотига эга эмас

Жаҳонда 2,1 миллиард киши хавфсиз ичимлик суви таъминотидаги қийинчиликларга дуч келган. Бу ҳақда БМТнинг сув ва санитария ҳақида умумий ҳисоботда айтилган. РИА ...