Греция фермерлари электр энергияси нархининг ошишидан норози

Грецияда деҳқонлар электр энергияси нархи ошишига қарши намойишга чиқди. Намойишчилар Лариса шаҳри яқинида йўлни тўсиб, идишларга қуйилган сутларни тўкиб юборишди.

Фермерлар электр энергияси нархини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар ёқилғи солиғини туширишни талаб қилишмоқда. Ҳукумат бу талабга риоя қилмаса, мамлакатдаги барча автомагистралларни ёпишини айтишмоқда. Ҳукумат эса электр нархининг қимматлашига нефт ва газ импорти сабаб бўлганини айтмоқда.

Астериос Цикрицис, Тирнавос фермерлар уюшмасининг президенти:

— Ҳозир харажатларимиз кўпайиб, аҳволимиз оғирлашди. Нархларнинг ошиши фермерларга зарар етказмоқда. Масалан, бизда бир литр дизел 1 евро 60 цент бўлса, бошқа мамлакатларда атиги 70 цент. Шунинг учун ҳукуматдан масалани қайта кўриб чиқишни сўраймиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда яшовчи шаҳс танишини қўллари билан ургани сабабли вафот этди

Фото:Mir24.tv Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида яшовчи А.Б. А.Темур кўчасида маст ҳолда бўлган таниши Ж.М.нинг бошига қўллари ...

«қўқон ёғ-мой» ва «фарғона ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа ...

Ленинграддаги дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади ...