«Толибон» армиясини 150 минг аскарга етказади

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ўз армиясини 150 минг аскарга етказмоқчи. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятуллоҳ Хаваразмий «Бахтар»  ахборот агентлигига маълум қилди.

Унга кўра, Мудофаа вазирлиги янги қуролли кучларни ташкил қилишда, ҳарбий тажрибаси бор, аввалги ҳукуматда хизмат қилган аскарлар ҳам жалб қилинади.

“Бундай таркибни ташкил қилиш учун бизга профессионал ходимлар керак. Мудофаа вазирлиги янги армия сафига ҳарбий тажрибага эга зобитларни жалб қилади”, – деди Хаваризмий.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби бўлажак армиянинг қурол-яроғи бўйича изоҳ бериб, ҳарбий техника олиш бўйича “қатор қўшни давлатлар” билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Толибон аввалроқ ўз армияси 100 минг аскардан иборат бўлишини айтган эди. Ҳаракатнинг қуролли кучлари сони 150 мингга етказилса, ундай ҳолатда улар Ўрта Осиё республикаларининг мунтазам армияларидан олдинда чиқади. Global Firepower Index ҳисоботига кўра, Ўзбекистон армияси 50 минг, Қозоғистон армияси 132 минг, Туркманистон армияси 22 минг, Тожикистон армияси 9 минг ва Қирғизистон армияси 11 минг аскардан иборатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтин конидаги фожеа

(Барча ахборот  агентликлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эътиборига) “Мулкдор” сайтига мурожаат қилдилар: Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани “Ғужумсой” олтин конида  ...

Туркияда туркманистон фуқароси “гуленчилар билан алоқаси учун” судланмоқда

Туркиянинг Қирқларели шаҳрида турк диний намояндаси Фатхуллаҳ Гулен издошлари сифатида кўрилаётган 10 киши иши бўйича суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Улар “Адлия вазирлиги ...

Аввал ӯқитувчи, сӯнг дхх ходими тақдирига қайғурганимиз афзал

Улуғнор туман ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида  бўлиб ўтган йиғилишда (more…)