Бразилиядаги сув тошқинидан 18 киши ҳалок бўлди

Сешанба куни Бразилиянинг жануби-шарқидаги Петрополи шаҳридаги тошқинлар оқибатида камида ўн саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳудудий ривожланиш вазири Рожерио Мариньо ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

 “Биз Петрополисда ўн саккиз кишининг ўлимидан афсусдамиз. Шаҳар кучли ёмғирдан зарар кўрди: сўнгги тўрт соат ичида 200 мм дан ортиқ ёмғир ёғди, бу дарё сувининг чиқиб кетишига олиб келди. 52 та жойда кўчкилар қайд этилган”, — деди у.

Рио-де-Жанейро штатининг губернатори Клаудио Каструнинг айтишича, 120 нафар қутқарувчи ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун ишламоқда, яна 60 киши ёрдамга юборилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навальнийни қўллаб-қувватлаб россияда бўлиб ўтган тадбирларда 290 киши ушланди

Муxолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида шанба куни Россиянинг 26та шаҳрида бўлиб ўтган тадбирлар вақтида 290 киши ушланди. "ОВД-Инфо" барча ...

Пулицер – бу мукофотга кимлар лойиқ?

Американинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг нуфузли мукофотларидан ҳисобланган Пулицер мукофоти ўз даврининг газета магнатларидан ҳисобланган Жозеф ...

Атиргул  (етиштириш) учун 50 миллион доллар сармоя тикилди

Кеча хабар қилганимиздек, Бухорода бўлиб ўтган “Agro business Bukhara” Халқаро бизнес Форумининг иккинчи кунида ҳам хорижлик сармоядорлар билан инвестицион келишувлар ...