Таиланд пойтахти Бангкокнинг расмий номи ўзгартирилди

Таиландда Қироллик жамияти бошқармаси (ORST) мамлакат пойтахти Бангкокнинг номи расман ўзгартирилганини эълон қилди. Энди Таиланд пойтахти Krung Thep Maha Nakhon (“Фаришталар шаҳри – буюк пойтахт”) деб номланади, деб хабар беради Bangkok Post нашри.

Пойтахт номини ўзгартириш ҳақидаги ORST таклифи Таиланд Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўллаб-қувватланди. Янги расмий ном комиссия текширувидан сўнг қонуний кучга киради.

Ҳукумат матбуот хизматига кўра, Krung Thep Maha Nakhon фақат расмий равишда қўлланилади. Бангкок номи ҳали ҳам қавс ичида номланаверади.

Қироллик жамияти бошқармаси ўзининг Facebook-даги саҳифасида бу икки ном бир-бирининг ўрнида ишлатилиши мумкинлигини айтди. Мамлакат пойтахти номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор кўпчилик томонидан танқид қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда университет ўқитувчилари пора билан қўлга тушди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг икки нафар ўқитувчиси пора олгани учун ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» сайти ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Қозоғистон республикаси президенти нурсултон назарбоевга

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг раиси Баҳодир Хон Туркистондан Муҳтарам Президент! Жорий йилнинг 11-ноябридан 16-ноябригача бўлиб ўтган воқеалар менинг зиммамга ...