Бразилиядаги лой кўчкисидан ўлганлар сони 113 кишига етди

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида содир бўлган лой кўчкисидан ҳалок бўлганлар сони 113 кишига етди.

Яна 120 киши бедарак йўқолган. Табиий офат 400 кишининг уйини вайрон қилган. Қутқарувчилар вайронага айланиб,  лой остида қолган уйларни қазиб, қидирув ишларини давом эттирмоқда. Ҳудудда 1932 йилдан бери бўлиб кўрмаган ёғингарчилик юз бериб, кейин лой кўчкилари бошланган. Синоптиклар 3 соатда бир ойлик ёмғир қуйганини айтишмоқда.

Лиза Торрес, маҳаллий турғун:

– Бундай даҳшатни биринчи марта кўришим. Кўп одамлар лой кўчкиси остида қолди. Дўстим икки қизи, неваралари ва онасидан айрилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда зоҳид  ҳақназаровни мотоцикл уриб кетди

18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб кетгани  ва у воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалганд  эди. Маълум бўлишича, вафот ...

Ўзбек жангчиси билан бўлган жанжални ўзбекистон ва қирғизистон тив раҳбарлари муҳокама қилди

18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида ММА бўйича бўлиб ўтган WEF PROFFIGHT мусобақасида содир бўлган воқеа юзасидан интернет маконида пайдо бўлган ...

Мхх қандай бўлиши керак?

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва турли Интернет сайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти кенг муҳокама қилинмоқда. ...