Путин мигрантларга қарши чораларни кучайтиришни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин 17-февраль куни Ички ишлар вазирлиги  йиғилишида Россия қонунчилигини бузган мигрантларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш, жумладан, депортация қилиш ва қайта киришни тақиқлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри ёзмоқда.

Президент экстремизмга қарши самарали курашиш миграцияга боғлиқлигини таъкидлади.

“Миграциядаги ноқонуний ҳаракатлар, жиноий бизнесини мана шу ноқонуний миграция устида қурган гуруҳлар… Бу одамлар қаттиқ жазоланиши керак. Экстремизмнинг ҳар қандай кўринишлари, қонунбузарлик қилганлар ва ноқонуний фаолият олиб бораётганлар Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Келажакда уларнинг мамлакатимизга кириши тақиқланиши керак”, деди президент.

Шу билан бирга, қонунга бўйсунувчилар, маданият ва анъаналарни ҳурмат қиладиган хорижликлар барча керакли ҳужжатларни эркин ва бюрократик тўсиқларсиз олишлари мумкин бўлишини қўшимча қилди.

Аввалроқ, 10-январь куни Владимир Путин миграция сиёсати бўйича идоралараро комиссия тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Унинг бажарилишини Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари аввал муҳожирларга нисбатан қаттиқроқ чекловларни қўйиш тарафдори бўлган Дмитрий Медведев назорат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...