Украина ҳукумати веб-сайтларига хакерлик ҳужум Ўзбекистон орқали амалга оширилган

Украинанинг рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров 15-февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да мамлакатнинг давлат серверлари ва банкларига хакерлик ҳужуми содир бўлганини маълум қилди.

Ҳужум Ўзбекистон ҳудудидан ҳам қилинган.

“Ҳужумларни Россия ва Хитойдан бошлаган. Бир сонияда таҳминан 600 000 пакетга яқин зарарли трафик юборилган. Мутахассисларимиз бу ҳужумларни тезда қайтаришди. Бироқ кейинги ҳужумлар Чехия ва Ўзбекистон орқали амалга оширилди. Бу ҳужумлар ҳам блокланди. Фойдаланувчилар бу ҳужумни сезгани йўқ”, деди Федоров ўзининг Telegram каналида.

   Вазирнинг айтишича, Украина Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар, Приватбанкнинг ва Ошадбанкнинг сайтлари ҳам DdoS ҳужумига учраган.

15-февраль куни Украинанинг Мудофаа вазирлиги бошчилигидаги қатор давлат идоралари ва банклари веб-сайтлари киберҳужумга (DDoS) учради. Associated Press хабарига кўра, Украинада камида ўнлаб веб-сайтлар хакерлик ҳужумига учраган.

Украина ҳукуматининг расмий баёнотида, ҳужум ортида ким тургани айтилмаган бўлса-да, Россиядан шубҳаланаётганига ишора қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ангренда аёл сартарош 20 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 1994 йилда туғилган аёл Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура ...

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...

Истанбулда яна бир ўзбекистонлик аёл вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон ...