“Агар уруш бўлса, биз АҚШ билан бирга бўламиз”

Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид, “Россия ва Украина ўртасида уруш чиқса, АҚШнинг ёнида бўламиз” деди.

Ташқи ишлар вазири телевидение орқали баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли АҚШ башорат қилганидан озроқ, бироқ улар бундай вазиятда тайёр эканини айтмоқда”.

Россия билан яхши алоқаларни давом эттиришга ҳаракат қилишини маълум қилган Лапид, шунга қарамай табиий турда иттифоқдоши АҚШнинг ёнида бўлишини айтди.

У Россияга қарши санкцияларга Исроилнинг ҳам қўшилиши ҳақидаги саволга, “Биз Россия билан хавфсизликни мувофиқлаштириш ва яхши муносабатларни сақлаб қолиш ниятидамиз, лекин бу масалани кўриб чиқишимиз керак”, деди.

Унинг айтишича, Исроил ҳукумати Россия ва Украинадаги яҳудий фуқароларига кўнгил бурмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гондураснинг собиқ президенти эрнандес ҳибсга олинди

Гондураснинг собиқ президенти Хуан Орландо Эрнандес полиция томонидан ҳибсга олинди. Собиқ президент гиёҳванд моддалар ва кокаин савдосида айбланмоқда. Маълумотларга кўра, ...

Нурсултон назарбоевга умрбодга берилган имтиёзлар

Биринчи президент ва унинг оиласига банк сири кафолатланган бўлиб, уларнинг ҳисобларига дахлсизлик берилган.   Қозоғистонда 2000-йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти ...

“мусулмон” давлатлари халқлари—мусулмонларга       

МУРОЖААТНОМА!!       “Бисмиллоху рахмону рахим”, Деб бошлайман МУРОЖААТИМНИ.. Фарғонадан ёзяпман хатим, Нотинч қалбим бермай рохатни.. Азизларим, биродарларим, Мен ҳам Сиздай ...