Россия ва Хитой Мьянмага қурол сотмоқда

БМТ Мьянмадаги ҳарбий тўнтаришдан кейин армиянинг қурол-яроғ ёрдамини Хитой, Россия ва Сербиядан олганини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Мьянмадаги махсус вакили Том Эндрьюс “Геноцидни қўллаб-қувватлаш: БМТга аъзо давлатлар Мьянма армиясини қурол билан таъминлаш” номли ҳисоботида Мьянма армиясига кўрсатилган ёрдамларни санаб ўтди.

“Ўтган йилги инқилобдан бери Мьянма армиясига БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлган Россия билан Хитой ҳарбий самолётлар ва зирҳли техникалар юбормоқда, Россия эса кўпроқ ўқ-дорилар юбормоқда» деди у.

Эндрьюс Сербия ҳам Мьянма армиясига қурол жўната бошлаганини қайд этди. “Сербия Мьянмага ракеталар ва оғир қуролларни экспорт қилди» деди у.

БМТ вакили бу давлатларни Мьянмага қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди. “Ҳар куни Мьянмада бегуноҳ одамлар, айниқса, болалар ўлдирилмоқда”, – дейди у.

“Мьянма халқи уларга қарши қўлланилаётган қурол савдосини тўхтатиш тўғрисидаги  Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясини кутмоқда. Кўпгина тинч аҳоли аъзо мамлакатларнинг қурол савдосидан ҳалок бўлмоқда. Бу ҳолат тугаши керак» деди.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400