Мадуро Путинни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади.

Давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган Мадуро рус халқи билан дўстлик абадий давом этишини маълум қилди. “Венесуэла Путин ва Россияга ҳар томонлама ёрдам беради. Биз дунёдаги мард ва адолатли курашларни қўллаб-қувватлаш учун энг яқин иттифоқчи бўламиз”, деди у.

Мадуро, “АҚШ ва НАТО Россияни ҳарбий йўл билан йўқ қилиш ниятида” деб, Россия минтақадаги тинчликни тарафдори эканини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Каракасда Россия Бош вазири ўринбосари Юрий Борисовни қабул қилган Мадуро, “Венесуэла ҳар доим Путин билан, Россия билан, рус халқи билан бирга бўлади” деган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...

Тошкентда миб пора олаётганида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда. Абдулла Қодирий ...