Агар Россия ва Украина урушса, кўплаб одамлар оч қолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва Украина ўртасидаги инқироз бу мамлакатлар дон экспорт қилаётган Африка ва Яқин Шарқда нон тақчиллигига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) вакили Нилс Греде ўз баёнотида Россия ва Украина ўртасидаги инқироз нон  етказишни қийинлаштиришини маълум қилди.

Ҳар икки давлат ҳам дунёдаги муҳим дон ишлаб чиқарувчилар эканлигини таъкидлаган Нилс Греде:

“Россия ва Украина ўртасидаги инқирознинг жиддийлиги шундаки, Африка ва Яқин Шарқдаги кўплаб давлатлар бу икки давлатдан дон олади.

 Агар уруш бўлса, бу жараён кечиктирилади. Украина дон етиштира олмайди. Шу билан бирга, нархлар ошади. Бу айрим мамлакатларда нон тақчиллигига олиб келади”.

Дунёда 800 миллион одамнинг очлик ёқасида эканлигини, айтган Нилс Греде уларни қўллаб-қувватлаш учун етарли бойлик йўқлигини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ёрдам оладиган одамлар сонини 100 миллиондан 140 миллионга ошириш устида иш олиб бораётганини айтган Нилс Греде бойлик чеклангани учун ҳозир энг муҳтожларга ёрдам бераётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон ўзбекистонга мавсумий электр экспорт қилишни давом эттиради

Бишкек ва Тошкент Қирғизистон Ўзбекистонга ёзда электр энергияси етказиб беришни давом эттириши ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда “Электр станциялари” ОАЖ хабар бермоқда. ...

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400