Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ўзининг Twitterдаги саҳифасида Россия Украинага кенг кўламли ҳужум уюштирганини маълум қилди.
“Путин Украинага кенг кўламли ҳужум бошлади. Украинанинг тинч шаҳарлари ҳужум остида қолдирди. Бу тажовузкор уруш. Бутун дунё Путинни тўхтата олади ва тўхтатиши керак. Украина ўзини ҳимоя қилади ва ғалаба қозонади. Ҳаракат қилиш вақти келди”, дейилади баёнотда.