“50 рус босқинчиси ўлдирилди, 7 рус самолёти уриб туширилди, 4 танк йўқ қилинди”

Украина, Россия ҳужумларидан 40 нафар аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Украина президенти маслаҳатчиси эрталабки ҳужумларда 40 аскар ҳалок бўлган, ўнлаб аскар яраланганини айтди.

Украина Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, ҳужумларда 8 киши ҳалок бўлган, 9 киши яраланган.

Украина Мудофаа вазирлиги баёнотида “50 нафар рус босқинчиси ўлдирилган, 7 нафар рус самолёти уриб туширилган ва тўрт танк йўқ қилинган” дейилади.

Бошқа томондан, Россиянинг нишонларидан бири бўлган пойтахт Киевда пешин вақтида янги портлаш овози эшитилди.

Маҳаллий вақт билан соат 04:50 дан кейин Киевда, шунингдек, Харьков, Краматорск, Мариуполь, Николаев ва Одессада қатор портлашлар содир бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ унинг суръатлари секинлашмоқда, дея Жаҳон банки матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар қилди. Янги ...

Клара жўраева: ҳа демай шогирд устоздан ошиб ўтади

Мен «Бирдамлик» ХДПнинг аъзоси Клара Жўраева Ўзбекистон ҳукуматининг мақсадини асло тушунолмайман. Ҳукуматнинг ҳаракатлари замирида келажак авлодга яхши ишлар қолдириш ...

Ўзбекистонга лўлилар қаердан келиб қолган?

Ўзбекистон лўлилари баъзи сабабларга кўра Европа, Яқин Шарқ ва Россиядаги “циган” суперэтноси билан қиёсланган бўлиб, уларнинг таркибий қисми сифатида кўрилади. Лекин аслида ...