Биз Россия билан яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз

Биз Россия билан 200 йилдан бери биргамиз ва яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз. Бундай фикрни Қирғизистоннинг Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувида билдирди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида ёзмоқда.

“Россия билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Бу ерга келишдан аввал президент Садир Жапаров билан учрашдим. “Биз Россия билан 200 йилдан буён биргамиз ва яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз. Биз энди ўйламаймиз, бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз”, деди Жапаров.

Ақилбек Жапаров 24-февраль куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Жорий йилнинг март ойида Қирғизистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.  ...

«мен сенинг қўшнингман, тишлаб олмайман». зеленский путинга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинни музокара ўтказишга чақириб, мурожаат қилди. “Биз ўзимизни ҳимоя қилишни истаймиз, лекин улар бизни ...

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...