Хитой Украинадаги вазиятдан фойдаланиб, Тайванга қўшин юборди

Тайвань мудофаа вазирлиги Хитойнинг тўққизта самолёти мамлакат ҳаво мудофаа зонасига кирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, охирги миссияга Хитойнинг саккизта J-16 қирувчи самолёти ва битта Y-8  разведка самолёти иштирок этган. Улар жанубий Хитой денгизининг юқори қисмидаги Тайвань назоратидаги Пратас оролларининг шимоли-шарқидан учиб ўтган.

“Тайваннинг қирувчи самолётлари Хитой самолётларини огоҳлантириш учун, зенит-ракеталар эса фаолликни кузатиш учун жойлаштирилди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Агентликнинг маълумотларига кўра, Тайвань ҳукумати Пекин Москванинг ҳаракатларидан фойдаланиб, оролдаги ўзининг ғаразли ниятини амалга ошириш мумкинлигидан хавотирда. Хитой, ўз навбатида, орол давлатининг ҳарбий тайёргарлигини оширганини танқид қилди. Бир кун аввал Пекинда сўзлаган Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кефэй Тайвань Хитойнинг “асосий муаммоси” эканлигини ва ҳеч қандай хорижий аралашувга йўл қўймаслигини айтди.

“Биз Америка томонини Тайвань муаммосини тан олишга, Хитойнинг ички ишларига аралашишни тўхтатишга ва Тайвань масаласида олов билан ўйнашни тўхтатишга чақирамиз”, деди Тан.

Тайваннинг маъмурий мақоми тартибга солинмаган. Ҳудуд 1949 йилда Хитойдан мустақил деб эълон қилинган, аммо Пекин унинг мустақиллигини тан олмайди ва уни Хитойнинг провинцияси деб билади. Ҳозирда орол давлати 15 давлат, жумладан Маршалл ороллари, Тувалу, Белиз, Никарагуа ва Европадан фақат Ватикан билан дипломатик алоқаларга эга. 2021-йилнинг январь ойида Қўшма Штатлар Тайвань билан ҳамкорликдаги ички чекловларни олиб ташлашга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, октабрь ойи бошидан Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари Тайваннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасини оммавий йўқ қилишни бошлаган эди. Етти кун ичида армия Тайвань қирғоқларига 150 га яқин ҳарбий самолёт жўнатди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда газ заправкаларининг фаолияти тўхтатилди

26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. ...

Олмаота вилоятида сув остида қолиш хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинди

Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги Туздибастау қишлоғи сув остида қолиш таҳдиди туфайли 28 февраль куни мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар берди Олмаота ...

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва ...