Толибон Россия ва Украинани можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати Россия ва Украинани қўшма мулоқот бошлашга ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қаҳҳор Балхий Twitterда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинада тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганини  кузатиб бораётган Афғонистон Ислом Амирлигини хавотирга солмоқда.

“Умид қиламизки, иккала томон ҳам босиқлик кўрсатади. Барча томонлар зўравонликнинг кучайишига олиб келадиган қадамлар қўйишдан тийилиши керак.

 Афғонистон Ислом Амирлиги ўзининг бетарафлик ташқи сиёсатига мувофиқ, можаронинг ҳар икки томонни ҳам мулоқот ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради”, дейилади баёнотда.

Абдул Қаҳҳор Балхий Украинадаги афғон талабалари ва муҳожирларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳам кўтарди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада миб ходими қарздорлиги бўлмаган фуқарони алдаб, пул ундирмоқчи бўлди

Қарздорлиги бўлмаган фуқарони алдаб, пул ундирмоқчи бўлган МИБ ходими ўтказилган тезкор тадбирда 600 минг сўм билан ушланди, деб ёзади ЎзА сайти. Коммунал тўловларни ўз ...

Мдҳ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ...

Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Ўзбекистонда бугун тонги 02:31 да ер силкиниши содир бўлди. Ўзбекистон ФҲВнинг сеймологларининг маълумотига кўра зилзила ўчоғи Афғонистонда бўлиб, Тошкент шаҳридан  463 км ...